
Батарея ва зарядловчи ҳақида маълумот
Сизнинг қурилмангиз BL-4U қайта зарядланадиган батарея билан фойдаланишга мўлжалланган. Nokia шу қурилма учун
қўшимча батарея моделларини ишлаб чиқиши мумкин. Доим оригинал Nokia батареяларидан фойдаланинг.
Ушбу қурилма қуйидаги зарадлантирувчи қурилмалардангина зарядланиб ишлатилиши лозим: AC-8, AC-10, AC-11 .
Ҳақиқий Nokia зарядлаш мосламасининг модел рақами вилканинг тури E, X, AR, U, A, C, K ёки B билан белгиланишига
қараб ҳар хил бўлиши мумкин.
Батарея юз марталаб зарядланиши ва зарядсизланиши мумкин, бироқ охирида у барибир кучсизланади. Гаплашиш ва
кутиш вақтлари одатдагидан сезиларли даражада қисқа бўлса, батареяни ўзгартиринг.