
Динамикларни телефонга улаш
Телефонингизда мусиқани мос келувчи динамиклар (алоҳида сотилади) орқали
тинланг.
Мусиқа кутубхонангизни кўчиб юрувчи қилинг ва севимли қўшиқларингизни
кабелсиз тинланг. Bluetooth симсиз технологияси билан сиз телефонда сақланган
мусиқани ижро этувчи қурилмага ўзатишингиз мумкин.
Сигналларни келтириб чиқарувчи маҳсулотларни уламанг, чунки улар қурилмага
шикаст етказиши мумкин. Ҳеч қандай кучланиш манбасини Nokia AV улагичига
уламанг. Бу қурилма билан ишлатишга Nokia томонидан маъқулланмаган бирон
бир ташқи қурилмани ёки эшитиш воситасини Nokia AV улагичига улашда, товуш
баландлигига алоҳида аҳамият беринг.
Симли динамикларни улаш
Динамикларни телефонингиздаги 3.5 мм AV улагичига уланг.
Bluetooth улагичларини улаш
1
Меню
>
Созламалар
>
Уланиш
>
Bluetooth
ва
Ёқиш
-ни танланг.
2 Динамикларни ёқинг.
3 Телелфонингиз ва динамикларни жуфтлаш учун
Аудио акс-га улан-ш
-ни
танланг.
4 Динамикларни танланг.
5 Сиздан паролни киритиш талаб қилиниши мумкин. Батафсил маълумот учун
динамикларнинг фойдаланувчилар қўлланмасига қаранг.