Nokia Asha 300 - Nokia Suite ҳақида

background image

Nokia Suite ҳақида
Nokia Suite PC дастури билан қуйидагиларни бажаришингиз мумкин:

Қўшиқлар, фотосуратлар ёки шахсий видеолар каби таркибни телефонингиз

ва компьютер ўртасида нусха кўчиришингиз ва севимлиларингиз ҳар доим

ўзингиз билан бўлишини таъминлашингиз мумкин. Рақамли ҳуқуқларни

бошқариш (DRM) технологияси билан ҳимояланган мусиқа файлларини нусха

кўчириш ёки ижро этишда чекловлар бўлиши мумкин.

Телефон дастурларини янгиланган ҳолатда сақланг ва дастур янгилашлари

билан янги хусусиятлар олинг. Шунингдек, телефонингизни янгилашдан

олдин телефонингиз ва дастурларнинг захира нусхасини сақлашингиз

мумкин.

Мабодо телефонингизни йўқотадиган бўлсангиз, компьютерингизда

осонгина тиклаш учун контактлар ёки хабарлар каби муҳим маълумотларнинг

захира нусхасини сақланг.

Қизиқарли томонини кашф этинг ва телефонингизга дастурлар, ўйинлар ва

бошқа ўйин-кулгиларни юклаб олинг.

Nokia Suite ҳақида кўпроқ маълумот олиш ва Nokia Suite қайси операцион

тизимларда ишлашини текшириш учун www.nokia.com/support сайтига ўтинг.